Юлдуз Ражабова Максим Фадеевнинг «Ойналардаги рақслар» (Танци на стёклах) қўшиғини маҳорат билан ижро этиб, фолловерларини лол қолдирди. Ушбу видео Instagram’да салкам 8 мингта лайк тўплади.
Юлдуз Ражабованинг мухлислари унинг хонандалик маҳоратига юқори баҳо бериб, «Овозингиз чиройли экан», «Бемалол хонандалик ҳам қилсангиз бўларкан, ёқимли овозингиз бор экан», «Сизни яхши актриса эканлигингизни билардим, яхши хонанда эканлигингизга ҳам амин бўлдим», қабилидаги изоҳларни ёзиб қолдирмоқда.
«Карантиннинг 9-куни. Уйда қолинг. Шу қўшиқни яхши кўраман. Ўзингизни асранг», — деб ёзди актриса.
https://www.instagram.com/p/B-U6N-DFmOk/
Изоҳ (0)