Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram’даги саҳифасида мухлисларига мотивацион мурожаат ёзиб қолдирди.
«Бугун ухлашдан аввал биз яна кўчага чиқа оладиган кун ҳақида ўйланг. Биз яна яқинларимизни бағримизга боса олишимиз, барча оила аъзоларимиз билан дўконга харид учун бориш байрамдек туюлиши ҳақида ўйланг.
Ҳаётимизга кафеларда дўстларимиз билан тушлик қила олишимиз мумкин бўладиган вақтлар, бир-бирига яқин юрган одамларнинг фотосуратлари, севимли ишимизнинг қайтиши ҳақида ўйлаймиз.
Ҳозир юз бераётган ҳодисалар хотирага айланиб, бизнинг нормал ҳаётимиз кутилмаган ва ёқимли совғадек туюлиши ҳақида ўйлаймиз. Ва биз ҳозирга қадар оддий ҳолдек туюлиб келган ҳамма нарсани яхши кўриб қоламиз. Ва ҳар бир сониянинг қадрига етамиз. Денгизда чўмилиш, кечга қадар қуёш нурларидан баҳра олиш, уфққа термулиш, учрашувлар, кулгулар. Биз яна биргаликда куламиз. Ҳаммамизга куч-қувват берсин! Тез кунда кўришамиз», — деб ёзди Райҳон.
Мавзуга доир:
https://www.instagram.com/p/B96o2ZhFhKR/
Изоҳ (0)