Youtube’даги «Гараж-54» каналининг муаллифи ноодатий тажриба ўтказди: Hummer H2 машинасига «Жигули»нинг оддий 13 дюймли ғилдиракларини «кийгизди». Америка йўлтанламасига «Ваз» дискаларини ўрнатиш учун муҳандислар марказий сексияни кесиб, қўшимча саккизта тешик очишга мажбур бўлди, деб хабар қилади Motor.
Тажрибанинг мақсади Hummer’га «Жигули»нинг 175/70 R13 ғилдиракларини ўрнатиш бўлган. Бунинг учун «модернизациялашган» дискалар тилла рангга бўялган. Покришкалар алмаштирилгач, йўлтанламаснинг ер билан орасидаги масофаси 26 сантиметрдан 4—5 сантиметрга қисқарган.
Блогерлар «Жигули» ғилдираклари Hummer’ни кўтара олишига ишонмаган бўлса-да, тажриба муваффақиятли ўтган. Hummer ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳаракатга келган.
Изоҳ (0)