«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Bugatti Centodieci автомобилини сотиб олди, дея хабар қилмоқда Bild.
Португалиялик футболчи автомобилга 9,5 миллион евро сарфлаган. Bugatti Centodieci модели бор-йўғи 10 нусхада чиқарилган. Роналду автоуловни 2021 йилда қабул қилиб олади.
Роналдунинг автотураргоҳида Bugatti компаниясининг Veyron ва Chiron маркалари ҳам мавжуд. 2019 йилнинг апрелида Роналду дунёдаги энг қиммат автомобиль — Bugatti La Voiture Noire'ни сотиб олганди.
Centodieci — италянчадан «110» деб таржима қилинади. У 1990 йиллар бошида лимитланган нусхада чиққан EB110 суперкарига бағишлаб ишлаб чиқилди. Ўртамоторли гиперкар 1600 от кучига эга 8-литрли W16 двигатель билан жиҳозланган. Автомобиль 100 километр/соат тезликка чиқиш учун 2,4 сония вақт сарфлайди. Максимал тезлик — 380 км/соат.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)