RM Sotheby’s аукцион уйи май ойининг бошида Индиана штатида армия эҳтиёжлари учун яратилган ноёб ва ноодатий автомобилларни кимошди савдоларига қўяди, деб хабар берди Motor.
Кимошдига қўйиладиган моделлар орасидан ўтган асрга оид Америка машиналари — «Жип», Австрия қуролли кучларида «хизмат қилган» автомобиль, шунингдек, замонавий амфибия ўрин олган.
1—2 май кунлари саккиз ғилдиракли Argo Frontier 650’нинг эгасига айланиш мумкин. 2014 йилда яратилган автомобиль-амфибия сув тўсиқларини босиб ўтишга қодир бўлиб, 627 сантиметр куб ҳажмли 12 цилиндрли моторга эга. Ушбу машина билан бирга 1997 йилда ишлаб чиқарилган Hummer H1 ҳам сотувга қўйилади. Мазкур автомобиль 208 от кучига эга 6,5 литрли В8 дизель двигатели билан жиҳозланган.
Шунингдек, лотлар қаторидан 1945 йилда ишлаб чиқарилган Willys MB ҳамда юкларни ташишга мўлжалланган Willys M274 A5 ½-Ton 4×4 Mule ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, рўйхатдан 643-кубли агрегат ёрдамида ҳаракатга келадиган 1962 йилги Steyr-Puch Haflinger Series II, десант қўшинларида фойдаланилган American Motors M422A1 Mighty-Mite ҳам ўрин олган.
Май ойининг бошида 1970 йилда ишлаб чиқарилган Subaru 360 полиция автомобили учун ҳам кимошди савдолари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)