Ўрта Чирчиқ туманининг Ўртасарой ҳудудидаги янги тиббиёт клиникасининг даволанувчилари учун қурилган «палата»ларнинг биринчи партияси кетишга тайёр бўлгани ҳақида хабар берилганди. Қурилиш вазирлигининг хабар беришича, 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар фуқаро ушбу «контейнер-палаталар»га жойлаштирилган.
Маълумотларга кўра, 55 гектар ҳудудда 3467 та контейнер ўрнатилади, барча қулайликларга эга контейнерлар 4 нафардан 8 нафаргача шахс учун мўлжалланган.
Пойтахтдан 25 километр узоқликда жойлашган махсус шифохонада чартер рейсларда хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган ўзбекистонликлар карантинда сақланади.
Мавзуга доир: Ўрта Чирчиқда 5 кунда қуриладиган 10 минг ўринли касалхона учун «контейнер-палата»ларнинг биринчи партияси тайёр бўлди (видео)
Изоҳ (0)