Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар пойтахтда дезинфекция ишларини амалга оширишга киришди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, дезинфекция ишлари 28 мартдан эътиборан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қилинади.
Дезинфекция ишларига Миллий гвардия бўлинмалари махсус техникалари жалб қилинган бўлиб, ишлар Тошкент шаҳри бўйлаб кўчалар, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи ҳамда пойтахтга кириш ва чиқиш постларида амалга ошириляпти.
Мавзуга доир: Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда 21 та ЙПХ маскани ва 60 та постнинг фаолияти қайта тикланди
Изоҳ (0)