• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда адвокатга нисбатан санкциялар бериш прокурор ваколатидан судларга ўтказилади

    Олий Мажлис Сенати томонидан «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартириш ва тузатишлар, хусусан, адвокатларнинг телефонларини эшитишга оид янги тузатиш жамиятда турли муносабатларни келтириб чиқаргани ҳақида хабар берилганди эди. Адвокатлар палатаси ўз навбатида адвокатларнинг қонун билан белгиланадиган мавқейи халқаро стандартларга мос келиши кераклигини талаб қилмоқда. Ушбу масала юзасидан Адлия вазирлиги ҳамда Адвокатлар палатаси қўшма ахборот берди.

    Масала юзасидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ўзларининг изоҳларини эълон қилди. Уларда «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига Жиноят-процессуал кодекси ва «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини инобатга олиб «... телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларни, хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилиш» тушунчаларини аниқлаштириш мақсадида киритилаётганлиги ва бу ўзгаришлар адвокатларнинг дахлсизлигига таъсир қилмаслиги баён қилинди.

    Бош прокуратура ва Адлия вазирлигининг таъкидлашича, қонун фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган бўлиб, замонавий телекоммуникация қурилмалари орқали хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилишнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлайди.

    Амалдаги қонунчиликда адвокатнинг дахлсизлиги сифатида унга нисбатан тезкор қидирув ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун Бош прокурор, Қорақалпоғистон Респуликаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси олиниши белгиланган.

    Мавзуга доир: Адвокатларнинг телефонини тинглаш ҳақида қонуний ўзгартириш таклиф қилинди. Бу қанчалик тўғри? Мутахассис жавоб беради

    Адвокатлар эса халқаро стандартлардан келиб чиқиб, санкция бериш масаласини судларга ўтказиш зарурлигини билдиришмоқда.

    Охирги икки йилда адвокатура институти мустақиллигини таъминлаш ва унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш жараёни енгиллашди, лицензияни тўхтатиш ва бекор қилиш фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланди, уларга солиқ юки икки баробар камайтирилди, ҳимоя остидаги шахслар билан учрашув ва суд-тергов идораларига кириб чиқиш енгиллаштирилди.

    Шу билан бирга, мамлакатнинг бугунги ривожланиш кўлами адвокатурага оид қонунчиликни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни давом эттиришни талаб қилади. Бу борада ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян ҳам Ўзбекистонда адвокатура институтининг мавқейини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан тавсиялар берган.

    Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сонли «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Адвокатлар палатаси томонидан Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси тайёрланмоқда.

    Ушбу лойиҳада соҳани тубдан ислоҳ қилиш билан боғлиқ барча жиҳатлар, шу жумладан, адвокатнинг дахлсизлигини таъминлашда уларга нисбатан тезкор қидирув ва суд-тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида санкция беришни прокурорлар ваколатидан судларга ўтказиш кўзда тутилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда давлат томонидан адвокат тайинлаш тартиби ўзгаради

    Яқин кунларда адвокатларнинг муҳокамаси ва таклиф беришлари учун концепциянинг лойиҳаси палатанинг расмий сайтида эълон қилинади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси адвокатлар ҳамжамиятини ҳамда барча соҳага алоқадор идоралар ва мутахассисларни мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги туб ислоҳотларнинг энг муҳим шарти сифатида адвокатура институтининг мустақиллиги ва унинг инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашдаги ролини ошириш мақсадида амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга чақиради.

    28.03.2020, 12:52   Изоҳ (0)   18106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳокимларни халқ томонидан сайлаш тартибини жорий этиш таклиф этилди

    28.03.2020, 11:56

    Makro Ўзбекистонда карантин вақтида талаб ошган ва тушиб кетган товарлар номини маълум қилди

    28.03.2020, 10:39

    Бельгиядаги элчихона ўзбекистонликларни чартер рейс ташкиллаштириш масаласида бироз сабр қилишга чақирди

    28.03.2020, 10:20

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 104 нафарга етди. Яна бир бемор вафот этди

    28.03.2020, 10:03

    Бухорода карантин қоидаларини бузган 301 нафар шахс жавобгарликка тортилди

    28.03.2020, 09:40

    Фарғона шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилди. 5 нафар фуқарода коронавирус аниқланган Ёзёвон туманида карантин чоралари кучайтирилди

    28.03.2020, 09:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.