Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Қуйи Чирчиқ туманида тиббий ниқоблар тикиб одамларга бепул тарқатаётган депутат аёл ҳақида маълумот берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман кенгаши депутати Фируза Эргашева ўз қўллари билан тикилган юздан ортиқ тиббий ниқобларни депутатликка сайланган 30-«Сурум» сайлов округи аҳолиси учун бепул тарқатишда ташаббус кўрсатди, дейилади Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабарида.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввал Хонанда Муниса Ризаеванинг жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жавобгарликка тортилгани, фарғоналик тадбиркорнинг кунига 40 минг дона тиббий ниқоб тайёрлаб, дорихоналарга 400 сўмдан етказиб бераётгани, бошқа бир фарғоналик тадбиркор эса 30 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб ва шахсий гигиена воситалари бепул тарқатгани, учтепалик аёл тиббий ниқобларни тикиб, бепул тарқатаётгани ҳақида хабарлар берилган.