АҚШнинг Портленд шаҳрида ғаввослар йигити билан урушиб қолган қиз дарёга унинг машинасини чўктириб юборгани ҳақидаги маҳаллий афсонани текшириб кўришга қарор қилди. Бироқ жамоа 20 йил олдин чўктириб юборилган Chevrolet ўрнига ўтган юз йилликка тегишли бир неча ноёб автомобилларга дуч келди, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Ғаввосларнинг ноодатий топилмалари орасидан қизил рангли Mazda RХ-7 ҳам ўрин олган. Сув остида яна қанча япон маркасига тегишли автомобиллар борлиги номаълум. Мазкур модел 1981 йилда ишлаб чиқарилгани ҳисобга олинса, Mazda сув остида қарийб 40 йилдан буён ётган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ғаввослар дарё тубидан 1973 йилга тегишли Ford Mustang Маch 1 автомобилини, шунингдек, учта пикапни, жумладан, Chevrolet Luv’ни чиқариб олишга муваффақ бўлган. Топилган барча автомобиллар ачинарли аҳволда ва уларни қайта тиклашнинг имкони йўқ.

Дарё тубида автомобиллар «қабристони» қаердан пайдо бўлгани ҳалигача номаълум, топилган моделлар машина ўғрилари ёки суғурта фирибгарлари томонидан чўктириб юборилган, деган фаразлар ҳам йўқ эмас.

Фото: Motor

Фото: Motor