eBay’да сотиб олинганидан буён ҳаво айланувчи махсус капсулада сақланган BMW 7-Series автомобили аукционга қўйилди. 1997 йилда ишлаб чиқарилган седаннинг одометрига кўра, машина 254 километр юрган, деб хабар беради Motor.
Автомобилнинг ҳозирги эгаси уни 1927 йили туғилган аёлдан сотиб олган ва сақлаш учун гаражига жойлаштирган. Машина 50 700 еврога баҳоланмоқда.
E38 кузовида яратилган BMW’нинг эгаси 1997 йилда машинани харид қилиши биланоқ «консервалаб қўйган». Таъкидланишича, ҳавонинг механик айланиши сабаб седан жуда яхши ҳолатда сақланган ва дунёда бу каби ҳолатда сақланган бирорта 7-Series мавжуд эмас.
BMW 7-Series’га 286 от кучига эга 4,4 литрли V8 двигатели ўрнатилган. Узатмаси — орқа ўқда, узатмалар қутиси — беш поғонали автомат.
Айни вақтда ушбу автомобиль Польшанинг Гоголин шаҳрида сақланмоқда, аммо машина эгаси уни Европа иттифоқидаги исталган мамлакатга жўнатишга тайёр. Аукцион 31 мартга қадар давом этади.
Изоҳ (0)