Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10 нафарга ошиб, 75 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март, пайшанба куни, ўтказилган коронавирус касаллиги бўйича эпидемиологик вазият ҳамда амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтининг 11 нафар ходими ҳам борлигини айтиб ўтган.
Видеоселектор йиғилишида коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш вақтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)