Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Қозоғистондан келган ўзбекистонликларнинг карантиндаги хавфсизлигини таъминлайди (фото)
25 март, чоршанба куни, 1157 нафар Ўзбекистон фуқароси темир йўл орқали Қозоғистон Республикасидан Самарқанд шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ўзбекистонликлар қисқа фурсатда Самарқанд шаҳрида вақтинча ташкил этилган карантин масканига жойлаштирилди.
30 га яқин шифокорлар томонидан соғлиғи текширилган йигит-қизлар, аёллар ҳамда болалар ўзлари учун ажратилган ҳамда дезинфекция қилинган шинам хоналардан қўним топди.
Карантиндаги фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан патруль қўриқлови ташкил этилган.
Изоҳ (0)