Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, инфекция хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч нафар фуқарода аниқланган.
Аввалроқ мазкур инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган бир нафар фуқарода аниқлангани, Ўзбекистондаги беморлар сони 56 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: ССВ беморлар аҳволи оғирлигини айтиб, танишларидан «рози-ризолик сўраган» тиббиёт ходими видеосига изоҳ берди
Изоҳ (0)