УЕФА ташкилоти май ойида ўтиши мўлжалланган Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финаллари қолдирилганини маълум қилди.
Коронавирус сабаб юзага келган вазият туфайли шу қарорга келинган. Шунингдек, аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали ҳам қолдирилган.
Финалларнинг янги вақти маълум қилинмаган. Махсус ташкил этилган ишчи гуруҳ мавжуд вариантларни кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинлар 1/8 финал босқичининг жавоб баҳслари пайтида тўхтатилганди.
COVID-19 вирус тарқалиши сабаб Европада деярли барча чемпионатлар тўхтатилган. Шунингдек, Евро—2020 мусобақаси ҳам 2021 йилга қолдирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)