UFC промоушени 18 апрель кунига белгиланган (Тошкент вақти билан 19 апрель) лиганинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг қолдирилмаслигини расман маълум қилди.
Жанг режага кўра, UFC 249 кечаси доирасида бўлиб ўтади. Бироқ ҳозирча жангнинг қаерда бўлиб ўтиши аниқ эмас.
Нурмагомедов—Фергюсон жанги аввалига Нью-Йоркда ўтиши белгиланганди. Бироқ коронавирус сабаб тўқнашув Лас-Вегасга кўчирилганди. Бироқ у ерда ҳам расмийлар пандемия сабаб ҳар қандай катта тадбирлар ўтишини тақиқлади.
Қайд этиш жоиз, UFC Ҳабиб ва Тони ўртасидаги жангни ўтказишга бешинчи марта ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)