Ўзбекистонда юридик шахслар наркотик ва психотроп моддалар етиштириш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида каннабис ўсимлигини етиштириш, импорт ва экспорт қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, сотиб олиш ва ташиш билан шуғулланиши мумкин.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан 17 март куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда белгиланди.
Ушбу фаолият билан шуғулланиш учун юридик шахслар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тегишли лицензия олишлари керак.
Бунда ўсимлик таркибидаги тетрагидроканнабинол гиёҳванд модда миқдори 0,2 фоиздан ошмаслиги керак.
Изоҳ (0)