Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Ал-Ҳилал» кафеси олдида олинган видео тарқалди. Ушбу видео муаллифи ёш аёлнинг 3-4 ёшли қизчани ураётганига гувоҳ бўлган.
Видео муаллифи аёлдан қизчани уришни бас қилишни сўраган, бироқ аёл тўхтамаган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу видеога муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда қизчани калтаклаган аёл қидирилмоқда. Унинг болага нисбатан шафқатсизларча муносабати сабабини ўрганиш учун ишга психологлар, шунингдек, аёллар ишлари бўйича инспектор жалб қилинади.
Изоҳ (0)