Март ойига белгиланган тўйларга аралашув бўлмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов 15 март, якшанба куни, бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
«Март ойида белгиланган тўйлар давом этаверади, уларга ҳеч қандай аралашув бўлмайди», — деди бош вазир Абдулла Арипов.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, тўйлар Олий Мажлис томонидан белгиланган талаблар бўйича ўтказилса кифоя.
Изоҳ (0)