Италия аҳолиси коронавирус сабаб ўз уйларида карантинда ўтиришга мажбур бўлмоқда. Шунга қарамай, улар кайфиятни кўтариш усулини топди: балконга чиқиб, қўшиқ куйлашмоқда, деб хабар беради Meduza.
Таъкидланишича, Неапол аҳолиси яхши кайфият улашиш мақсадида «Наполи» футбол клубининг мадҳиясини куйламоқда.
Казория коммуннасида эса балконлардан «Бугун кечаси Казория хор куйлашга йиғилади. Халқ ҳеч қачон таслим бўлмайди. Олға, Неапол!» деган даъватлар жаранг сочмоқда.
Тосканадаги Сиэна шаҳрида карантин сабаб «Conto della Verna» («Сиэна ухлаётганида») халқ қўшиғи куйланмоқда. Таъкидланишича, ушбу қўшиқ орқали одатда ватандан ғурурланиш ҳисси ифода этилади.
A Siena, città alla quale sono molto legato, si sta in casa ma si canta insieme come se si fosse per la strada. Mi sono commosso pic.twitter.com/IDPqNEj3h3
— David Allegranti (@davidallegranti) March 12, 2020
Неапол шимоли-шарқидаги Беневенто шаҳарчасида эса одамлар доира жўрлигида қўшиқлар куйлаяпти. Facebook’да тарқалган ушбу ролик бир суткадан камроқ вақт ичида икки миллиондан ортиқ томоша қилинди.
https://www.facebook.com/marina.bocchino/videos/10221765434027616/?эид=АРБТқгТмРпуРWвнМCф4Э19иЙтCЯбнРвЗгУWВжФрУДАкЖқбБаCФп90_БҲГбГ5РУиДфАУИЖоҳдМа91АкЙ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 140 мингдан ошиб кетди. Вирусни юқтириб олиш бўйича Хитойдан кейинги ўринда Италия (17 мингдан ортиқ бемор) турибди. Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони минг нафардан ошиб кетган.
Изоҳ (0)