ФИФА ташкилоти терма жамоалар ўйини олдидан футбол клубларига оид қоидаларга ўзгартириш киритди.
Қоида бўйича клублар ўз футболчиларини терма жамоа сафига юборишга мажбур, бироқ ФИФАнинг янги қарорига кўра, март ва апрель ойларида клублар футболчини терма жамоа сафига юбормасликка ҳақли. Бу қарор коронавирус туфайли юзага келган вазиятдан келиб чиқиб чиқарилди.
Ўз навбатида ФИФА мазкур ойларга мўлжалланган халқаро ўртоқлик ўйинларини қолдиришни тавсия қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 март куни ЖЧ—2022 саралаши доирасида Яманга қарши ўйин ўтказиши керак эди. Бироқ ОФК мазкур муддатдаги саралаш баҳсларини кейинга сурди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)