Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур учрашувлари 13 март, жума куни старт олади.
Турни «Сурхон» ва «Насаф» ўртасидаги учрашув очиб беради. Аввалги икки турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалабага эришган ҳолда етакчилар қаторида бормоқда. Юз фоизлик натижа қайд этаётган яна бир жамоа «Бунёдкор» эса Олмалиқда меҳмон бўлади. Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумни иккита дуранг билан бошлади.
14 март, шанба куни яна учта учрашув бўлиб ўтади. «Қўқон-1912» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилса, «Қизилқум» Муборакда «Машъал» қаршилигини синдиришга уриниб кўради. Амалдаги чемпион «Пахтакор» эса жорий мавсумда бир дуранг ва бир ғалаба қайд этган «Металлург»ни қабул қилади.
15 март санасида «Андижон» водий дербисида «Навбаҳор»га қарши баҳс олиб боради. «Локомотив» эса «Бухоро»ни қабул қилади.
Суперлига
3-тур баҳслари
13 март, жума
16:00. «Сурхон» — «Насаф»
18:15. ОКМК — «Бунёдкор»
14 март, шанба16:00. «Қўқон-1912» — «Сўғдиёна»
16:00. «Машъал» — «Қизилқум»
18:15. «Пахтакор» — «Металлург»
15 март, якшанба17:00. «Андижон» — «Навбаҳор»
17:00. «Локомотив» — «Бухоро»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)