УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши ўйинчиси номини маълум қилди.
Сўровнома натижаларига кўра, «Аталанта» ҳужумчиси Йосип Иличич ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Словениялик футболчи ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Валенсия»га қарши ўйинда (4:3) покерга эришганди.
32 ёшли Иличич ушбу ном учун курашда Марсель Забитцер («Лейпциг»), Хуан Бернат (ПСЖ) ва Ян Облак («Атлетико») каби футболчиларни ортда қолдирди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)