Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида ОКМК 13 март, жума куни «Бунёдкор»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Мурод Тошматов олмалиқликларни олдинга олиб чиқди. 86-дақиқада Ҳожимат Эркинов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритган ҳолда очколарини 5 тага етказиб олди. «Бунёдкор» (6) эса кетма-кет икки ғалабадан кейин мағлубиятни тан олди.
Суперлига
3-тур баҳси
13 март, жума
ОКМК — «Бунёдкор» 2:0
Голлар: 1:0 — 19 Тошматов, 2:0 — 86 Эркинов.ОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Игор Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов (Эркин Байдуллаев, 65), Баҳром Абдураҳимов, Санжар Турсунов (Ҳожимат Эркинов, 66), Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Баҳодир Пардаев, 59), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Суҳроб Иззатов (Абдулла Абдуллаев, 87), Humoюн Муртазоев (Фаррух Икромов, 56).
Огоҳлантиришлар: Абдураҳимов (35), Шораҳмедов (57), Қобилов (59), Жалолиддинов (63).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)