Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Насаф» 13 март, жума куни «Сурхон» майдонига сафар қилди.
Термизда бўлиб ўтган ўйинда «аждарлар» қийин ғалабани қўлга киритди. Дастлаб 7-дақиқада Марко Станоевич меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Владимир Бубаня мувозанатни тиклади.
61-дақиқада Ойбек Бозоров қаршиликларнинг иккинчи голини урди. Ўйин якунланиши арафасида ҳисоб ўзгариши мумкин эди, бироқ Шароф Муҳитдинов пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари кетма-кет учинчи ўйинда ғалабани қўлга киритган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамга айланди.
Суперлига
3-тур баҳси
13 март, жума
«Сурхон» — «Насаф» 1:2
Голлар: 0:1 — 7 Станоевич, 1:1 — 54 Бубаня, 1:2 — 61 Бозоров.«Сурхон»: Акбар Тўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Владимир Бубаня, Раҳматулло Бердимуродов (Азиз Ибрагимов, 84), Ҳусниддин Ғофуров ( Асрор Ғофуров, 68), Шерзод Каримов (Нуриддин Ҳасанов, 78), Шавкат Саломов, Александр Касян, Аъзамжон Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич.
«Насаф»: Машҳуржон Муҳаммаджонов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Раҳматуллаев (Акмал Мозговой, 68), Дилшод Саитов, Харис Дилавер (Шерзод Насруллаев, 72), Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев, Ойбек Бозоров (Жавоҳир Эсонқулов, 85), Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Станоевич (44), Бозоров (73), Алиқулов (77), Муҳаммаджонов (90).
Четлатиш: Саломов (77).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)