• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Коронавирус ва футбол: Қолдирилган АПЛ, ЕЧЛ ва Европа Лигаси, вирус юқтирган Артета ва Ҳадсон-Одои ҳақида сўнгги маълумотлар

    Коронавирус пандемияси футбол бўйича кўплаб мусоабақаларнинг бекор бўлишига сабаб бўлмоқда. Қуйида коронавируснинг футболга таъсири борасидаги сўнгги маълумотлар тақдим этилади.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси баҳслари ҳам қолдирилди

    УЕФА ташкилоти Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли икки мусобақаси Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасининг келаси ҳафта бўлиб ўтиши керак бўлган баҳсларини номаълум муддатга қолдирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

    Унга кўра, Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган жавоб беллашувлари 17—18 март кунлари бўлиб ўтмайди. Шунингдек, Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган 19 март кунги баҳслар ҳам ўтказилмайди. Ўйинлар кўчирилиши муносабати билан еврокубокларнинг 1/4 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам қолдирилди.

    Евро—2020 ҳам қолдирилади

    2020 йил ёзида Европанинг 12 та давлатида бўлиб ўтиши режалаштирилган футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси ҳам қолдирилиши кутилмоқда. Бу борада йиғилиш 17 март куни бўлиб ўтади. Унда мусобақани 2021 йил ёзига кўчирилиши ҳақида эълон қилинади.

    Жанубий Американинг энг нуфузли мусобақаси  — Либертадорес Кубоги ўйинлари ҳам қолдирилди

    Коронавирус туфайли юзага келган вазият сабаб СONMEBOL ушбу қарорни қабул қилган. Яқин ҳафталар ичида мусобақа тақвимига ўзгартириш киритилади. 15—21 март санасида ўтказилиши керак бўлган баҳслар номаълум муддатга қолдирилган.

    Нидерландия ва Чехияда ҳам чемпионатлар қолдирилди

    Футбол бўйича Чехия ва Нидерландия чемпионатлари коронавирус туфайли вақтинча тўхтатилди.

    Чехия ҳукумати 30 дан ортиқ киши иштирок этадиган тадбирларни ман қилди. Шу сабабли Чехияда кўплаб тадбирлар қатори спорт беллашувлари ҳам қолдирилган. Чехияда айни дамда 91 киши вирус билан зарарланган, ҳозирча қурбонлар йўқ.

    Нидерландияда ҳам футбол чемпионати камида 31 мартга қадар қолдирилган. Ҳукумат шу қарорга келган.

    Мамлакатда COVID-19 вирусига чалинганлар сони 503 нафарни ташкил этмоқда, 5 киши вафот этган.

    «Арсенал» бош мураббийи ва «Челси» ҳужумчисида коронавирус аниқланди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Арсенал» футбол клубининг бош мураббийи Микель Артета ва «Челси» ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои коронавирусга йўлиқди. Шунингдек, «Эвертон»нинг номи ошкор этилмаган ўйинчиси ҳам вирусни юқтириб олганини клуб матбуот хизмати тасдиқлади. Мерсисайд клуби баёнотига кўра, жамоадаги барча персоналлар изоляцияга олинган.

    Англия чемпионатлари ҳам қолдирилди

    АПЛ расмий сайти футбол бўйича мамлакат чемпионатлари тўхтатилганини эълон қилди. Унга кўра, Премьер Лига, Чемпионшип, Лига 1, Лига 2 мусоабақалари номаълум муддатга қолдирилди.

    Францияда ҳам чемпионатлар тўхтатилди

    Франция Профессионал футбол лигаси директорлар кенгаши пандемияга айланган коронавирус сабаб футбол бўйича Лига 1 ҳамда Лига 2 мусобақаларини тўхтатди.

    Германияда ҳам футбол ўйинлари ўтказилмайди

    Немис футбол лигаси раҳбарияти ҳам 16 март куни Германиянинг футбол бўйича юқори икки дивизиони ўйинларини 17 мартдан 2 апрелга қадар тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.

    Испанияда «Леганес» бош директори коронавирус юқтириб олгани аниқланди

    «Леганес» клуби бош директори Мартин Ортегада ҳам вирус аниқланган. У билан алоқада бўлган барча изоляцига олингани айтилмоқда.

    Маълумотларга кўра, Испанияда футбол мавсумининг ҳозир тўхтатиб қўйилиши клубларнинг 678,4 миллион евро йўқотишига олиб келади.

    Қозоғистон чемпионатида ўйинлар мухлисларсиз ўтказилади

    Қозоғистон футбол федерацияси мамлакат чемпионати ва кубоги баҳслари бўм-бўш стадионда ўтказилиши ҳақида бир қарорга келди. Ушбу қарор фуцал, пляж, аёллар ва болалар, ёшлар, ҳаваскорлар футболига ҳам тааллуқли.

    13.03.2020, 16:26   Изоҳ (0)   28195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус туфайли Либертадорес Кубоги ўйинлари қолдирилди

    13.03.2020, 14:18

    Қосимов Абрамовга қарши, Андижонда водий дербиси. Суперлига 3-тур анонси

    13.03.2020, 12:23

    «Арсенал» бош мураббийи ва «Челси» ҳужумчисида коронавирус аниқланди

    13.03.2020, 11:11

    Европа Лигаси. «Манчестер Юнайтед» сафарда бешта гол урди, «Айнтрахт» йирик ҳисобда мағлуб бўлди

    13.03.2020, 00:57

    Коронавирус: Нидерландия ва Чехияда футбол чемпионатлари тўхтатилди

    12.03.2020, 20:53

    Олимпиада машъаласи ёқилди. Тадбир мухлисларсиз ўтказилди

    12.03.2020, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.