• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХА тезкор хизматлар учун алоҳида тарифлар жорий этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими сўнгги кунларда давлат хизматлари марказларида тезкор хизматлар учун алоҳида тарифлар белгиланганлиги, маълумотлар давлат тилида берилмаётгани ва бошқа тушунмовчиликларга сабаб бўлаётган хабарларга муносабат билдирди.

    Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

    Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

    Хабарда давлат хизматлари марказлари тарихи, фаолият йўналишлари, молиялаштириш манбалари, турнақатор навбатларнинг сабаби ҳамда тўловларнинг қимматлиги юзасидан маълумот берилган.

    ДХМлар 2017 йил 12 декабрдаги Президент фармони билан ташкил этилган бўлиб, бундан қуйидаги асосий мақсадлар кўзда тутилган:

    • давлат хизматлари кўрсатишни қулайлаштириш, оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш;
    • рақамли технологиялар ёрдамида замонавий ишлашга ўтиш ва коррупция омилларини йўққа чиқариш;
    • электрон тизим воситасида шаффофлик ва тезкорликни таъминлаш.
    Дунёда кенг ёйилган ушбу тизим қайсидир мамлакатларда мустақил тузилма, айримларида у ёки бу давлат органи таркибида фаолият юритади. Шунингдек, давлат хизматларини фақат ДХМлар орқали ёки аралаш (ДХМ + анъанавий реал ҳужжат айланиши) тарзида кўрсатиш вариантлари ҳам жаҳон тажрибасида учраб туради. Ўзбекистонда давлат хизматлари фақат ДХМлар орқали кўрсатилади (белгиланган хизмат турлари).

    ДХМлар турли ташкилотлар ва идораларнинг электрон ахборот базаларига уланади ва уларда бор маълумотларни тезкор, ҳеч ўзгаришсиз, қалбакилаштиришларга йўл қўймаган ҳолда фуқароларга тақдим қилади. Бунда тизим маълумотларнинг мазмуни, тили ва сифатига аралашмайди, ахборотни базада қандай бўлса, шундай чиқариб беради.

    ДХМлар ўзини-ўзи таъминловчи ташкилот бўлиб, давлат бюджетидан молиялаштирилмайди.

    Бугунги кунда ДХМларда кўрсатилаётган хизматларнинг 58 фоизи бепул, фақат 42 фоизигина пулли ҳисобланади.

    Айрим хизмат турлари учун фуқаро маълум миқдорда тўлов тўлаши мумкин. Масалан, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим тўғрисидаги ҳужжат нострификацияси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (669 минг сўм) тўланади, бундан ДХМлар ҳисобига ушбу сумманинг 20 фоизи тушади. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунага алмаштириш учун эса БҲМнинг 70 фоизи (156 100 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади ва бу суммадан кўрсатилган хизмат учун ҳеч қандай фоиз олинмайди.

    2017 йилгача Ягона дарча тарзида фақат тадбиркорларга бор-йўғи 17 та хизмат турини кўрсатган тузилма икки йилда 130 та хизмат турини кўрсатувчи катта тизимга айланди. Аммо, ходимлар сони ҳамон ўзгармаган. Яъни мавжуд 201 та ДХМ да 2017 йилгача 1500 нафар оператор ишлаган бўлса, бу кўрсаткич ҳозир ҳам ўзгаришсиз турибди. Иш ҳажми эса етти-саккиз баробар ошган. Бир кунда (9 март ҳолатига кўра) республика бўйича қарийб 60 минг киши ДХМларга ариза қолдиради. Бир оператор 1 кунда ўртача 40 та фуқарога хизмат кўрсатади.

    Бундан ташқари, ДХМлар сони аҳоли жон бошига ҳисоблаганда анча кам. Ҳозирда 201 та марказ фаолият юритаётган бўлса, жорий йилда яна 100 та шундай марказлар ишга туширилиши режалаштирилган. Солиштириш учун: аҳолиси Ўзбекистондан икки баробарга кам (17 миллион) Нидерландияда 352 та ДХМ мавжуд ва уларда 600 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Ушбу факт бизда ҳали кўплаб ДХМларга эҳтиёж мавжудлигини кўрсатади.

    Сўнгги икки йилда ДХМ операторлари, дастурчилари, менежерлари ва бошқа персоналлари олдига катта вазифа қўйилди. Яъни илгари 17 та хизматни кўрсатиб келган ходимлар бирданига 130 та хизмат турини тезкор кўрсатишга ўрганиши, яъни шунча йўналишни бирдек ўзлаштириб, ўз фаолиятини самарали ташкил этиши лозим бўлди. Бунинг учун етарли тажриба ва бироз вақт керак.

    Давлат хизматлари агентлиги ушбу муаммоларни мунтазам аниқлаб, бартараф этиш чоралари устида амалий ҳаракатлар қилмоқда. Масалан, кассаларга навбатларни қисқартириш учун электрон тўлов тизимлари жорий этилган. Шунингдек, электрон рақамли имзоси бор фуқаролар керакли хизматларни масофадан (масалан, уйдан, офисдан ва ҳ.к.) туриб ёки ДХМлардаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталарида ягона интерактив портал (my.gov.uz) орқали олишлари мумкин. Бунда уларга ДХМдаги ходимлар маслаҳат ва ёрдам беради. Бироқ кўпчилик фуқаролар ушбу усуллардан бехабар ёки фойдаланишни билмайди ёки истамайди.

    Бундан ташқари, ходимларнинг малакасини ошириш учун мунтазам равишда турли тренинглар ташкил этилади. Уларни меҳнатга яраша рағбатлантириш мақсадида фаолиятини индивидуал баҳолаш тизими жорий этилган.

    ДХМлардаги узун навбатлар соҳа ривожланиб бориши ортидан яқин келажакда ижобий ечим топадиган масаладир.

    Давлат хизматлари марказида навбат кутувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, янги қурилган марказларда кенг, қулай, кондиционерли заллар, юмшоқ ўриндиқли ҳудудлар, болалар майдончаси, кутубхона ва кафетерийлар мавжуд. Барча марказларни босқичма-босқич шундай реконструкция қилиш режалаштирилган ва амалга оширилмоқда.

    Бундан ташқари, айрим фуқароларга хизматларни алоҳида тарифлар орқали тезкор кўрсатиш ҳам таклиф этилади. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

    Биринчи, навбатларни тезлаштириш ёки айланиб ўтиш учун турли коррупцион туйнуклар қидиришга барҳам беради. Чунки иши тез битиши керак бўлган одам навбатга турмаслик, белгиланган муддатгача кутмаслик учун турли айланма йўлларни қидиради, шунда коррупция ва қонунбузарликлар риски ортади.

    Иккинчи, тезкор хизмат кўрсатувчи ходим, унинг иш жиҳозлари ва фаолияти учун зарур бошқа воситалар ДХМлар бюджетига қўшимча юк бўлиб тушади ва улар қайсидир маблағлар ҳисобига молиялаштирилиши керак.

    Учинчи, ушбу хизматлар умумий хизмат кўрсатиш жараёнига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, яъни умумий навбатда турган мижозларнинг навбат тартиби бу билан ўзгармайди.

    Тўртинчи, алоҳида тариф асосида тезкор хизмат кўрсатувчи ходим бўш қолса, умумий тартибда навбатда турган мижозларга ҳам хизмат кўрсатиши мумкин, бу эса навбатларнинг камайишига олиб келади.

    Бешинчи, бу тизим жаҳонда кенг қўлланилади ва ўз самарадорлигини исботлаган. Масалан, Нидерландияда йўқолган паспортни одатдаги тартибда тиклаш 74 евро, тезкор тартибда тиклаш эса 124 еврога тушади.

    Олтинчи, ушбу турдаги хизматдан келиб тушган маблағ ДХМлар фаолиятини ривожлантиришга сарфланади. Чунки мазкур тизим ахборот технологиялари ва замонавий техника янгиликларини мунтазам ва жадал равишда жорий этиш ҳамда кадрлар малакасини доимий равишда ошириб боришни тақозо қилади, бу эса катта маблағни талаб этади.

    «Электрон давлат хизматлари кўрсатиш қарийб 30 йиллик тарихга эга. Нидерландияда 1994, Австралияда 1997, Канадада 2005 йилларда жорий этилган ушбу тизим Ўзбекистонда эндигина икки ёшни қаршилади. Тизим бугунги кунда шаклланиш ва ривожланиш жараёнини бошидан кечирмоқда. Шунга қарамай, у замон шиддатига ҳамоҳанг тарзда тезкор ривожланяпти. Бу жараёнга Давлат хизматлари агентлиги ва бутун тизим ходимлари жиддий сафарбар этилган», — дейилади ДХА жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда ДХМ филиаллари маҳаллаларда ҳам ташкил этилади
    • ДХА давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида бир қатор камчиликларни аниқлади (видео)
    • ДХА ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштиришнинг сўнгги муддатини эслатди

    13.03.2020, 08:10   Изоҳ (0)   16181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan Airways коронавирус сабаб хориж фуқароларига жарима тўловисиз чипталарни қайтариш имкониятини бермоқда

    13.03.2020, 07:27

    Ўзбекистонда фатво масаласида янги сайт ишга туширилди

    13.03.2020, 07:06

    Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 30 млрд доллардан ошганини эълон қилди

    13.03.2020, 06:14

    «Бу ерда зўрларнинг зўри ўқийди». Шавкат Мирзиёев Хивадаги Президент мактабини бориб кўрди

    13.03.2020, 00:46

    ТИВ Таиландга боришни режалаштирган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

    12.03.2020, 23:41

    Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖ енгил автомобиллар нархларини оширгани юзасидан баёнот берди

    12.03.2020, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.