Россиядан қочган «GTA тўдаси» аъзоси Боир Ғуломов ва Муроджон Каримов Тожикистонда 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Meduza’нинг ёзишича, бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Боир Ғуломов ва Муроджон Каримовга нисбатан ҳукм Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди томонидан чиқарган. Улар Россияда қуролли гуруҳда иштирок этиш, одам ўлдириш, талончилик ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган.
Боир Ғуломов ва Муроджон Каримов «GTA тўдаси»нинг бошқа аъзолари қўлга олинганидан сўнг Россияда қочиб кетган. Улар 2014 йилнинг охирларида Тожикистонда қўлга олинган ва Тожикистон фуқаролари бўлгани учун Россияга юборилмай, ватанида ҳукм қилинган.
«GTA тўдаси» 2012—2014 йилларда Москва ва Калуга вилоятларида автомобилларга ҳужум қилган. Терговга кўра, тўдада камида 15 нафар Ўрта Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар бўлиб, улар 17 кишини ўлдирган ва яна икки кишини яралаган.
2017 йилда «GTA тўдаси» ишида иштирок этган беш киши Москва вилоят судидаги конвоирга ҳужум қилиб, уларнинг қуролларини тортиб олган. Тажовузкорларнинг тўрт нафари ҳалок бўлди. Қочишга уриниш иши бўйича тўрт нафар конвоир шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2018 йилда Москва вилоят суди «GTA тўдаси»нинг омон қолган аъзоларига ҳукм чиқарди. Воқеа фигурантларининг тўрт нафари умрбод қамоқ жазосига, бешинчиси эса 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Изоҳ (0)