• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қонунчилигида аёлларга қандай имтиёзлар берилган?

    Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан қонунчиликка кўра аёлларга берилган айрим имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон қонунчилигига кўра, аёлларга бир қатор имтиёзлар берилган бўлиб, уларнинг аксарияти меҳнат қилиш бўйича ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган.

    Хусусан:

    1. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт.

    2. Меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек, ерости ишларида аёллар меҳнатини қўллаш тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.

    Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади.

    3. Тиббий хулосага мувофиқ, ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади.

    Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.

    4. Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади.

    5. Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

    6. Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

    7. Ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан, ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.

    8. Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади.

    10. Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

    Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкин.

    11. Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

    Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади.

    12. Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

    Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан, мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

    13. Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.

    Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.

    Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

    14. Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

    15. Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган ҳомиладор аёллар, болани икки ва уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар, улар ишга чиққандан кейинги биринчи йил давомида аттестациядан ўтказилмайди.

    16. Тегишли иш стажига эга бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсияга чиқиши мумкин.

    Ўзбекистонда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш ҳисобланади.

    Бундан ташқари қонунчиликка мувофиқ, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади. Бунда бошланғич бадал (10 фоиз) махсус фонд ёки талабгор ишлаётган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

    Жиноят қонунчилигига кўра ҳам аёлларга айрим жазоларни қўллаш бўйича чекловлар мавжуд.

    Хусусан, жиноий жазо тариқасида мажбурий жамоат ишлари ёки ахлоқ тузатиш ишлари ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан қўлланмайди.

    Бундан ташқари, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар эҳтиётсизлик оқибатида ёки қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этса, уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.

    Аёлга нисбатан узоқ муддатга (20 йилдан ортиқ 25 йилдан кўп бўлмаган) ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмас.

    Шунингдек, ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.

    Мавзуга доир:

    • Фоторепортаж: Тошкентда 8 март — ҳар қадамда гулдаста ва совға кўтарганлар
    • 8 мартга 8 талик тест: «Халқаро хотин-қизлар куни» нишонланишига сабабчи бўлган аёл ким?

    08.03.2020, 21:58   Изоҳ (0)   27758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон валюталар бозорида ноодатий ҳолат кузатилди

    08.03.2020, 20:56

    ТИВ Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабаб 11 нафар ўзбекистонликнинг чегара пунктида қолиб кетганини тасдиқлади

    08.03.2020, 19:11

    Ўзбекистонда 2020 йилда хориж университетларининг 10 та янги филиали очилади. «Электрон университет» тизими йўлга қўйилади

    08.03.2020, 17:51

    «Ўзгидромет» 9 март куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    08.03.2020, 16:51

    Ўзбекистондаги қамоқхоналар тўлиқ видеокузатувга олинади, маҳбусларга электрон браслетлар тақилиши мумкин

    08.03.2020, 16:14

    «Уларда инфратузилма йўқ, лекин 120 млн долларлик экспорт бор». Мирзиёев Тошкентдаги ҳокимларга Олтиариқни ибрат қилиб кўрсатди

    08.03.2020, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.