Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. 6 март, жума куни ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Ботуров мусобақадаги иштирокини бошлади.
-69 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасини ҳимоя қилаётган спортчи Янги Зеландия вакили Рой Доминикка қарши рингга кўтарилди. Мазкур жангда Ботуров рақибини катта устунлик билан (5:0) таслим этди.
6 март кунги баҳсларда шунингдек, Санжар Турсунов (-91 кг) ҳам рингга кўтарилади. Унинг жанги кечки дастурдан ўрин олган ва тахминан 21:45 да бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)