• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавирусни енгмоқда, дунёда вазият қандай? Коронавирус бўйича 4 мартнинг асосий хабарлари

    Хитойда коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун қурилган вақтинчалик касалхоналардан бири ёпилди. Мутахассисларга кўра, Хитой дунё бўйлаб ваҳимага сабаб бўлган касалликка қарши курашишда ҳал қилувчи паллага чиқиб олди, инфекция сабаб «тушиб» кетган иқтисодий кўрсаткичларини ҳам тиклаб олишга муваффақ бўлди.

    Бироқ энди коронавирус инфекцияси Хитойдан ташқарида авж олмоқда. Европа мамлакатларида касалланганлар сони ортиб бормоқда, Яқин Шарқда эса COVID-19 билан курашишга ҳарбийлар жалб қилинди.

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг хабар беришича, мамлакатда янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланган беморларнинг қарийб 50 минг нафари даволанишга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка давомида мамлакатда вирус оқибатида вафот этиш бўйича 38 ҳолат қайд этилиб, 119 киши касалликка чалинган. Шу билан бирга 2652 нафар беморга шифохонадан жавоб берилган. Хитой ҳудудида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 80 270 кишига етди. Вафот этганлар сони 2981 кишини ташкил этмоқда.

    Ҳимоя костюмларини кийиб олган ҳарбийлар Сеулдаги дўконлар жойлашган кўчани дезинфекция қилмоқда.

    Ҳимоя костюмларини кийиб олган ҳарбийлар Сеулдаги дўконлар жойлашган кўчани дезинфекция қилмоқда.
    Фото: Reuters

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 90 870 кишига етган бўлиб, 3110 киши вирус оқибатида вафот этган. Жанубий Кореяда 516 та янги ҳолат қайд этилиб, 5328 кишида коронавирус аниқланган бўлса, вафот этганлар сони 32 кишини ташкил этмоқда. Италияда ушбу кўрсаткич тегишли равишда 2502 ва 79 нафарга тенг. Эронда эса 2,9 минг кишида вирус аниқланган бўлиб, 92 киши вафот этган. 552 киши даволанишга муваффақ бўлган. Diamond Princess саёҳат кемасини қўшиб ҳисоблаганда Японияда 1000 кишида коронавирус аниқланган, вафот этганлар сони 12 кишига етган.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистонда коронавирус тарқалган 14 давлатдан келган фуқароларни карантинга олиш ҳақида қарор қабул қилинди. Карантинни бузганлар жавобгарликка тортилади. Қарорга кўра, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон, Япониядан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, бир вақтда уюшган ҳолда кириб келган фуқаролар 14 суткага карантинга олинади.

    Фото: Uzbekistan Airways

    Наманган вилоятининг Уйчи туманига бир гуруҳ хитойликлар кириб келгани ва дўконларда бемалол бозор-ўчар қилиб юргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ушбу хабарлар тасдиқланмади, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз: Наманганга кириб келган хитойликлар «дўконларда бозор-ўчар қилиб юргани» тасдиқланмади

    2020 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти коронавирус тарқалганлиги туфайли Хитой ва бошқа мамлакатлар билан манфаатли савдо муносабатларида 960 миллион доллардан кўпроқ зарар кўриши мумкин.

    Фото: The New York Times

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон бюджети бир нечта жиҳат бўйича зарар кўради. Импортга қўшилган солиқ тушумлари кутилган 2,9 фоизни ташкил қилмай, аксинча, 1,5 фоизгача тушиши, давлат божлари 0,4 дан 0,2 фоизгача, акциз солиғи эса ЯИМга нисбатан ҳисоблаганда 0,1 дан 0,05 фоизгача тушиб кетиши мумкин. 2019 йилда республикадаги ЯИМ 58,3 миллиард доллар бўлганини инобатга олиб, 2020 йилдаги зарар миқдори 960 миллион доллар (ЯИМнинг 1,65 фоизи) атрофида бўлиши тахмин қилинган.

    Январь ойида ижтимоий тармоқларда банан меваларининг Ўзбекистонга Хитойдан олиб кирилиши ва уларда коронавирус инфекцияси борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Миш-мишлар таъсирида мамлакатда банан нархи арзонлашган. Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, февраль ойида бананлар 5,5 фоизга арзонлашган.

    Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш учун Хитойга гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини юборди. Унда энг зарурий тиббий анжомлар, хусусан, бир марта қўлланиладиган стерил қўлқоплар, ҳимояловчи уст кийим, ниқоб ва бошқалар мавжуд.

    Фото: Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

    Коронавирус хавфи сабаб Ўзбекистондаги ўқитувчи ва талабаларнинг хорижга чиқиши чегараланди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли қарорни қабул қилган.

    Шунигдек, Ўзбекистондаги барча боғчаларда коронавирусга қарши назорат тардбирлари кучайтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги қўшма қарор қабул қилган.

    Ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида асосланмаган аудиоси тарқалган фуқаро Фарғонадаги «Рухсор» радиосининг ходими бўлиб, у хабарни дўстларига ҳазиллашиб жўнатган. Бироқ аудио дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилган.

    Бу эса аҳоли орасида ваҳима ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Юқоридаги хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва аҳоли орасида тарқалиб бўлгач журналист ёлғон хабар тарқатганлиги учун халқимиздан узр суради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Жаҳондаги вазият

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус коронавирусга қарши курашиш учун ҳар ой 89 миллион тиббий ниқоб зарурлигини маълум қилди. ЖССТ дунё бўйлаб касалхоналарга ҳар ой 76 миллион дона тиббиёт қўлқопи ва 1,6 миллион дона ҳимоя кўзойнаги керак бўлишини ҳисоблаб чиққан.

    Шунингдек, Тедрос Гебрейесус янги турдаги коронавируснинг ўлим даражаси мавсумий грипп ўлим даражаси билан таққосланиб, COVID-19 короновирусидан вафот этганлар 2,4 фоизга юқорилаганини маълум қилди.

    Бутун дунёда коронавирус қайд этилган ҳолатларнинг 3,4 фоизи ўлим билан якунланган. Таққослаш учун, мавсумий грипп одатда касалланганларнинг 1 фоизидан камроғининг ўлимига сабаб бўлади.

    Тедрос Гебрейесус, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори

    AliExpress интернет майдони харидорларни COVID-19 коронавируси инфекциясининг тарқалганлиги туфайли буюртмаларни қабул қилиб олишда бир оз кечикишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
    Биз сизнинг буюртмангизни иложи борича тезроқ етказишга ҳаракат қиламиз, аммо коронавирус туфайли кечикишлар кузатилиши мумкин.

    AliExpress’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари

    Кремлда Россия президенти Владимир Путиннинг атрофида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берган. «Гап Россиянинг исталган фуқароси қилиши мумкин бўлган гигиеник чоралар ҳақида кетмоқда», — дейди Дмитрий Песков.

    Фото: «ТАСС»

    Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Москвага Италиядан қайтиб келганидан кейин коронавирус аниқланган беморнинг ҳолати қониқарли эканлигини маълум қилди. «Бу бемор ўзини қониқарли ҳис қилмоқда. Вазият жуда яхши», — деб таъкидлаган Михаил Мурашко.

    Россия ҳукумати мамлакатдан тиббиёт маҳсулотларини, хусусан, ниқоблар, кимёвий ҳимоя кийимлари ва респираторларнинг олиб чиқиб кетилишига вақтинча тақиқ қўйди. Тақиқ 2020 йилнинг 1 июнига қадар амалда бўлади.

    АҚШ Федерал захира тизими коронавирус тарқалиши ва бозорлардаги пасайиш муносабати билан фавқулодда чораларни кўришга киришди. У фавқулодда йиғилишда ставкаларни пасайтирди. Бу 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан бери биринчи марта ставкаларнинг режадан ташқари туширилиши бўлди. Пасайтирилган фоиз ставкалари молиявий тизимдаги стрессни енгиллаштиришга ва инвесторларнинг кайфиятини яхшилашга ёрдам беради.

    Кодоньо шаҳрида тез ёрдам машинаси олдидаги ҳимоя кийимларидаги тиббиёт ходимлари.

    Кодоньо шаҳрида тез ёрдам машинаси олдидаги ҳимоя кийимларидаги тиббиёт ходимлари.
    Фото: Reuters

    Жаҳон банки дунёнинг 60 га яқин давлатида тарқалган янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши курашиш учун 12 миллиард доллар ажратади. Ушбу маблағлар соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ва ривожланаётган мамлакатларда кузатувни кучайтиришга йўналтирилади.

    Эрон коронавирусга қарши бир қатор чораларни кўрмоқда. Хусусан, жума намозлари бекор қилинди ва Хитой фуқаролари учун мамлакатга кириш тақиқланди. Бундан ташқари, Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси коронавирус билан курашиш учун штаб ташкил этилганини маълум қилди.

    Фото: «РБК»

    Украинада биринчи марта коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Аэропортдаги текширувлар беморда касаллик белгиларини кўрсатмаганди. Касалланган эркак Украинага Италиядан Руминия орқали келган.

    Хорижий мамлакатлар ва Россия олимларининг тадқиқотлари натижасида коронавирусни юқтиришга кимлар камроқ мойил эканлигини маълум қилинди. Тадқиқотларга кўра, Хитойнинг 2019-nCoV коронавируси билан энг кам болалар ва ўсмирлар касалланмоқда.

    Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ фуқароларни коронавирус эпидемияси ҳақида хабардор қилиш юзасидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ва давлат ташкилотларига фаол ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди. Компания миллий соғлиқни сақлаш вазирликлари, Жаҳон соғлиқни сақаш ташкилоти (ЖССТ) ва UNICEF ташкилотларига чекланмаган миқдорда реклама учун жойларни таклиф этмоқда.

    Мавзуга доир: Бўм-бўш кўчалар, фидойи дорихоначи, «испан гриппи» туфайли ёпилган бар. Италиянинг «қизил зонаси»дан суратлар

    Коронавируснинг спортга таъсири:
    • Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирус сабаб Францияда футбол учрашувлари қолдирилиши мумкинлигини маълум қилган.
    • Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар коронавирус сабаб томошабинларсиз ўтиши мумкин.
    Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Барселона»—«Наполи» ва «Валенсия»—«Аталанта» учрашувларини бўш стадионда ўтказишни тавсия қилган.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    04.03.2020, 20:36   Изоҳ (0)   140424
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зулайҳо Маҳкамова Тўрақўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди. У Ўзбекистондаги бешинчи аёл ҳоким бўлди

    04.03.2020, 19:03

    Ўзбекистонда 5 март куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    04.03.2020, 18:47

    Ўзбекистондаги барча боғчаларда коронавирусга қарши назорат тардбирлари кучайтирилади

    04.03.2020, 18:17

    Ўзбекистондаги темирйўл вокзалларига мобил тасдиқлаш ускуналари ўрнатилиши мумкин

    04.03.2020, 17:17

    Нукус, Урганч ва Хива атрофида «яшил белбоғ» — ҳимоя дарахтзорлари барпо этилиши мумкин

    04.03.2020, 16:34

    Ўзбекистонда вояга етмаганларни ҳисобга қўйиш тизими қайта кўриб чиқилади

    04.03.2020, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.