Ўзбекистондаги темирйўл вокзалларига киришда махсус тасдиқлаш ускунаси — валидаторлар ўрнатиш орқали поездларга чиқишда рўйхатдан ўтказиш тизимини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, йўл кўрсатувчиларда ҳам мобил валидаторлар (махсус тасдиқлаш ускуна) бўлади. Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчи уни чоп этиши керак бўлмайди. Шунчаки QR-код ёки штрих-код мавжуд телефонни қурилмага теккизса кифоя. Валидаторларни ўрнатиш муддатига аниқлик киритилмаган.
Бундан ташқари, компания поездлардаги медиа-контентни кенгайтириш устида ҳам иш олиб бормоқда. Афросиёб поездларида тест режимида интранет тизими (миниатюрадаги интернет) ишга туширилади. Йўловчилар ушбу порталга уланиб, ўзларига маъқул бўлган контентни танлашлари мумкин бўлади. Кейинчалик ушбу хизмат барча йўловчи поездларида жорий этилади.
Изоҳ (0)