Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) коронавирус сабаб бешта халқаро мусобақани бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
Унга кўра, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати А гуруҳидаги (22—28 март, Таллин) ва II дивизионнинг Б гуруҳидаги (23—29 март, София) баҳслар, III дивизионнинг А ва B гуруҳларидаги ўйинлар бекор қилинган. Шунингдек, аёллар ўртасидаги Жаҳон биринчилигидан ўрин олган ва 28 мартдан 3 апрелга қадар ўтиши керак бўлган иккита мусобақа ҳам бекор бўлган.
IIHF коронавирус туфайли юзага келаётган вазиятни кузатиб боради ва апрель ойидаги мусобақалар тақдирини муҳокама қилади. Таъкидланишича, апрель—май ойларига мўлжалланган хоккей бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ—2020 мусобақаси ўз вақтида бўлиб ўтади.