Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашуви бош ҳаками Илгиз Танташев жазога тортилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
ЎФА ҳакамлик қўмитаси 2 март куни «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашувидаги ҳакамликни кўриб чиқди. Қўмита қарорига кўра, Танташев ўйин тизгинини қўлдан чиқарган ва интизомий қарорлар чиқаришда хатога йўл қўйган. Шу сабаб ҳакам бир ой муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилиб, қуйи лигага туширилди.
Маълумот учун, мазкур бир ой ичида Суперлигада учта тур учрашувлари ўтказилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)