Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тошкентда «Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети негизида Тошкент транспорт университети ташкил этилади.
Университет ректорининг биринчи ўринбосари юқори малакали хорижий мутахассис бўлади.
Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
- ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар;
- хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
- халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Изоҳ (0)