• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб нималар ўзгаради?

    Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали Ўзбекистонда 2020 йил 1 мартдан бошлаб кучга кирадиган ўзгаришларни эслатиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Инкассация хизматлари учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади

    Хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларининг банкларга инкассация хизматлари орқали етказиб берилиши бўйича хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи, яъни инкассация хизматлари кўрсатилишининг ташаббускори (хўжалик юритувчи субъект ёки банк) томонидан тўланади.

    Қурилишнинг лойиҳа ҳужжатларига ўсимликларни салбий таъсирдан ҳимоя қилишга оид мажбурий талаб киритилади

    Қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, қурилиш объектларини ободонлаштириш, бузиш, қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш пайтида лойиҳалаш ҳужжатларига қуйидаги мажбурий талаблар киритилади:

    • ўсимлик дунёси объектларига, уларнинг ўсиш муҳитига салбий таъсирнинг олдини олиш, шунингдек, уларни бундай таъсирдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган чоралар;
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация чоралари;
    • кўкаламзорлаштириш ишларини лойиҳалаштириш қоидаларига ҳамда шу соҳадаги меъёрларга мувофиқ амалга ошириш.
    Қурилиш соҳасидаги айрим ходимлар маоши ошади

    Бюджет тизимидаги бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлардан ташқари капитал таъмирлаш объектларида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича талаблар бекор қилинади.

    Шунингдек, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 1,4 баробарга оширилади.

    Лимонзорларни барпо этишнинг янги тартиби жорий этилади

    Унга кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги, ҳокимликлар, қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар (кластерлар) ва маҳсулот етиштирувчилар учун алоҳида вазифалар белгиланди.

    Жумладан, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги янги барпо этиладиган лимонзорлар учун стандартларни (кўчат нави ва сифати, экиш схемаси, иссиқхонага қўйиладиган талаблар, ресурс тежовчи технологиялар ҳамда бошқалар) белгилайди, лимончилик тармоғини ривожлантиришда илғор хорижий тажриба ва ресурс тежовчи инновацион технологиялар жорий этилишини ташкил қилади.

    Шунингдек, кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига:

    • янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
    • лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдори Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.
    Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади

    Баҳолаш ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.

    Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман ва шаҳарлар рейтинги тузилади, рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади. Баҳолаш Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

    Айрим жиҳозларнинг Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланади

    Аввал фойдаланилган, божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилгани 3 йилдан ошган индуксион печлар ва камераларнинг (ТИФ ТН коди 8514 20 1000) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланади.

    Ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади

    Аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади.

    Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

    Айрим ҳудудларда кадастр паспортининг янги намунаси жорий этилади

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида 2020 йил 1 мартдан бошлаб пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси жорий этилади.

    Бунда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига ДХМлар орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.

    Ипотеканинг янги тартиби бўйича субсидияга аризалар ДХМ орқали берилади

    Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасидаги субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

    Нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан 2,5 йилда кўпи билан бир марта давомийлиги 5 кундан ошмаган текширув ўтказиладиган бўлади.

    Шунингдек, Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфлилигига кўра объектлар бўйича қуйидаги муддатларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказилади:

    • 1-гуруҳга кирадиган объектларда — 1 йилда кўпи билан бир марта;
    • 2-гуруҳга кирадиган объектларда — 2 йилда кўпи билан бир марта;
    • 3-гуруҳга кирадиган объектларда — 3 йилда кўпи билан бир марта.
    «Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри» онлайн тарзда реал вақт режимида янгиланувчи очиқ ва умум фойдаланиладиган веб-сайт кўринишида ишга туширилади.

    Давлат умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, «Замонавий мактаб»ларни қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳалари ва жиҳозлаш меъёрлари асосида амалга оширилади.

    Жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.

    «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон қонуни кучга киради.

    01.03.2020, 10:04   Изоҳ (0)   202697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг Олмазор туманида ҳовли ёниб кетди

    29.02.2020, 23:46

    Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Когон туманига ҳоким этиб тайинланди

    29.02.2020, 23:13

    Пискентда марҳумларнинг миллионлаб пенсия пулларини «еб юрган» масъуллар фош этилди

    29.02.2020, 22:56

    Ўзбекистон ҳукуматининг регламентига бош вазирга дахлдор ўзгартириш киритилади

    29.02.2020, 22:45

    Олотга ҳокимлигида фермерни урган Шерали Саломов энди Қоракўл туманини бошқаради

    29.02.2020, 22:23

    Самарқандда декан ўринбосари 4000 доллар билан ушланди

    29.02.2020, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.