Флойд Мейвезер билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов (12-3-1, 6 КО) профессионал рингдаги навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 февраль тонгида Лас-Вегасда ўтказди.
Раҳмонов ушбу жангда Кейт Ҳантер (12-0-0, 7 КО) билан баҳсга киришди. Қайд этиш жоиз, бу Раҳмонов учун реванш жанг ҳисобланарди. Санжар 2019 йил 5 апрелида Ҳантерга очколар ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу сафар ҳам Раҳмонов рақибига очколар ҳисобида мағлуб бўлди. Қайд этиш жоиз, Санжар 3-раундда нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди.
Изоҳ (0)