Европа Чемпионлар Лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши ўйинчиси номи маълум бўлди.
Сўровнома якунларига кўра, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бельгиялик футболчи 1/8 финал илк баҳси доирасида «Реал»га қарши кечган баҳсда (2:1) жамоасининг иккита голида ҳам қатнашди (гол ва ассист).
Ушбу соврин учун курашда Кевин Серж Гнабри («Бавария»), Серхио Бускетс («Барселона») ва Ҳуссем Ауар («Лион») каби ўйинчиларни ортда қолдирди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)