Европа Лигаси мусобақаси 1/8 финал босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди.
«Айнтрахт» 28 февраль, жума куни 1/16 финалнинг қолдирилган жавоб баҳсида «Зальцбург» билан ўйнади ва икки ўйин натижасига кўра (2:2, 4:1) кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа Германия, Англия ва Испаниянинг олтитадан клуби Еврокубоклар 1/8 финалига йўл олди.
Германияда «Байер», «Вольфсбург» ва «Айнтрахт» Европа Лигасида иштирокини давом эттираётган бўлса, Чемпионлар Лигасида «Бавария», «Лейпциг» ва «Боруссия Д» кураш олиб бормоқда.
Англиянинг икки клуби Европа Лигасида кейинги босқичга йўл олди: «Манчестер Юнайтед» ва «Вулверҳэмптон». «Челси», «Тоттенҳэм», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» эса Чемпионлар Лигасида ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, Испания Ла Лигасининг олти клуби ҳам Еврокубоклар 1/8 финалига йўл олди: «Хетафе», «Севилья» (Европа Лигаси) ва «Реал», «Атлетико», «Барселона», «Валенсия» (ЕЧЛ).
Италияда бундай жамоалар сони бештани ташкил этмоқда. Чемпионлар Лигасида: «Ювентус», «Наполи» ва «Аталанта». Европа Лигасида эса «Рома» ва «Интер». Францияда эса икки жамоа қолди ва иккиси ҳам ЕЧЛда иштирок этмоқда: ПСЖ ва «Лион».
Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида фақат кучли бешлик клублари иштирок этмоқда. Португалиянинг барча клуби Европа Лигаси 1/16 финалида ўз юришини тўхтатди. Европа Лигаси 1/8 финалида , Греция, Туркия, Украина, Австрия, Швейцария ва Шотландиядан биттадан клуб иштирок этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)