• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Теннисга ҳаётимни бағишладим, аммо...». Катта теннисдан кетишини эълон қилган Мария Шарапованинг хайрлашув мактуби

    Россиялик афсонавий теннис устаси Мария Шарапова теннисчилик фаолиятига якун ясашини маълум қилди. Vanity Fair эса спортчининг мухлисларга йўллаган хайрлашув мактубини эълон қилди. «Дарё» ушбу мактубнинг таржимасини тўлиқлигича тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ўзинг учун қачондир ягона ҳаёт деб билган нарсанг билан қандай қилиб хайрлашиш мумкин? Болаликдан бери шуғулланиб келган кортлардан (теннис майдони), қувонч ва таърифлаб бўлмас бахтни тақдим этган ўйиндан қандай кетиш мумкин? Спорт, сенинг ортингда 28 йил давомида тоғ бўлиб келган мухлисларни қаердан топдинг?

    Мен бунда янгиман, шундай экан кечирарсан мени. Теннис, кечир мени!

    Охирига етишдан олдин ҳаммасини аввало бошидан бошлашга рухсат бергайсиз. Теннис кортини биринчи марта унда отам ўйнаётган вақтда кўрганман. Ўшанда 4 ёшда эдим. Бу ҳолат Сочида рўй берганди. Шу қадар кичкина эдимки, оёқларим майдон четида ўтирган ўриндиғимдан осилиб турарди. Ҳатто ёнимдаги ракетка ҳам мендан 2,5 баравар катта эди. 6 ёшимда дунёнинг ярмини кесиб ўтиб отам билан Флорида (АҚШ)га келдик. Ўшанда бутун дунё кўзимга улкан кўринганди. Самолётлар, аэропортлар, Американинг бепоён ҳудуди. Ҳаммаси ажойиб эди — худди ота-онамнинг мен учун қилган қурбонлиги каби.

    Теннис ўйнашни бошлаган вақтимда теннис тўрининг нариги тарафидаги рақибаларим мендан катта, бўйи узун ва кучли бўлган. Ўшанда телевизорда кўрган буюк теннисчиларим менга етиб бўлмас маррадек туюлган. Лекин секин-аста ҳар кунлик машғулотлардан сўнг ушбу афсона реал ҳақиқатга айлана борди.

    Биринчи теннис кортларим хира чизиқлар тортилган, нотекис бетондан иборат бўлган. Шундан сўнг у кир тупроқ, кейин эса ям-яшил майсали майдонга айланди. Унга оёқ қўйишнинг ўзи кифоя эди. Аммо шуниси аниқки, ёввойи орзуларимда ҳам энг катта мусобақаларнинг барчасида ғолиб бўла олишимни тасаввур қилмаган эдим.

    Ҳаммасини бошлаш учун «Уимблдон» энг маъқул жой эди. У вақтларда ҳали ҳам маркалар йиғадиган, ғалабалар таъмини ҳис қилмаган, катта бўлишга улгурмаган 17 ёшли қизалоқ эдим. Буни ўша вақтда англамаганимдан эса ҳозир жуда ҳам хурсандман.

    Устунлигим шунда эдики, ўзимни ҳеч қачон бошқа ўйинчилардан бир бош баланд ҳис қилмасдим. Негаки доим ўзимни ҳар доим пастга шўнғиб кетиш мумкин бўлган чегарада тургандек ҳис этардим. Шу боисдан доим кортга қайтардим. Нима учун? Қандай қилиб ҳаммасини ортга қайтаришни ўйлаб, англаб олиш учун.

    US Open эса ҳамма кутаётган ва чалғитадиган нарсаларни қандай қилиб енгиш мумкинлигини ўргатди. Агар Нью-Йоркдаги хаосдан халос бўла олмасангиз (масалан, теннис корти шундоққина аэропортнинг олдида жойлашган эди) — шунчаки хайрлашишга тўғри келади.

    Australian Open каминада олдин бўлмаган юксак ишонч ҳолатини берди. Баъзи одамлар бу ишончни «тўлқин» ҳам деб атайди. Тушунтириб бера олмайман-у, аммо у билан бўлиш ёқимли эди.

    «Роллан Гаррос»нинг тупроқли кортлари эса барча заиф жиҳатларимни очиб берди. Масалан, мен бундай кортларда «сузиш»га қодир эмасдим, бироқ ушбу мусобақа барчасини енгишга ёрдам берди. Яъни икки марта! Бу ҳам жуда ёқимли эди.

    Бу кортлар асл табиатимни юзага чиқарди. Фаолиятимда муваффақиятга эришишимда ҳеч қачон ортга ва ҳеч қачон олдинга қарамаганим муҳим роль ўйнади. Аммо теннисни буткул эгаллашнинг иложиси йўқ: шунчаки у талаб қиладиган нарсани бажариш лозим. Бу орқали эса мияга қуйидаги фикрлар келаверади:

    Кейинги рақибга қарши етарлича ёки керагидан ортиқ тайёргарлик кўрдингми?

    Бир неча кун дам олдинг, энди жиддийлигинг йўқолади.

    Пиццанинг ортиқча бўлаги? Ундан кўра тонгги машғулотлардан кўпроқ ишла!

    Ушбу овозларнинг аломатлари пайдо бўлишидан то якунига қадар чидадим.

    Улардан бири ўтган йили августдаги US Open вақтида пайдо бўлди. Кортга чиқишдан 1,5 соат олдин ёпиқ эшиклар ортида елкамдаги оғриқларни бартараф этиш учун муолажаларни амалга оширдик. Ҳаммаси ўйинда қатнашиш учун эди. Елкамдаги жароҳатлар мен учун янгилик эмас. Вақти-вақти билан боғламлар сим каби ишқаланиб турарди. Бир нечта жарроҳлик амалиётини амалга оширганман. Улардан бири 2008 йилда, бири эса ўтган йили. Кўплаб ойларни физиотерапия билан ўтказишга мажбур бўлдим.

    Ўша куни кортга чиқишнинг ўзиёқ менга сўнгги ғалабам сингари кўринди, бироқ бу, албатта, ғалаба қозониш учун биринчи қадамнинг ўзи бўлиши керак эди, холос. Буни вазиятни тушунтириш ёки юмшатиш учун эмас, балки янги воқеликни англатиш учун айтмоқдаман: танам мен учун муаммога айланганди.

    Фаолиятим мобайнида ҳеч қачон бундай савол бермаганман: «У шунга арзийдими?». Чунки якунда у бунга арзиши ойдинлашарди. Руҳий бардамлик ҳар доим асосий қуролим бўлиб хизмат қилган. Ҳаттоки рақибларим жисмоний ва руҳий жиҳатдан устун бўлса-да, мен сабр қилардим. Уларга бардош бера олардим. Оқибатда эса ғалаба қозонардим.

    Ҳеч қачон ишдаги саъй-ҳаракатлар, ўжарликлар ҳақида гапирмаганман. Ҳар қайси спортчи жим туриб қилинган қурбонликлар муваффақият сари етаклаб боришини билади. Мукамалликка интиладиган йўл бошидагиларга эса шуларни айтмоқчиман: сизни олдинда юзлаб муваффақиятсизликлар кутмоқда, бунга бутун дунё гувоҳ бўлади. Камтар бўлинг, ўзингизга ишонинг. Ҳамма нарсани енга олишингизга ваъда бераман.

    Теннисга ҳаётимни бағишладим, бироқ у айнан менга ҳаёт берди. Уни ҳар куни соғиниб қоламан. Машғулотларни, жамоани, мураббийларни соғинаман. Отам билан машғулот майдони ёнида ўтирган вақтларимизни соғиниб қоламан. Ғалаба ва мағлубиятлардан сўнг қўл сиқишларимизни соғинаман. Улар биладими ёки йўқ, айнан шу нарсалар мени энг яхши жисмоний ҳолатимга олиб чиққан.

    Ортга назар солар эканман, теннис менинг қаҳрамоним бўлганини кўряпман. Водийлар ва қир-адирларда қолдирилган изларга юқоридан қараш ажойиб эди. Бироқ орадан 28 йил ўтди ва 5 та «Улкан тож» соврини, энди эса янги чўққиларни эгаллашга тайёрман.

    Ғалабаларга чанқоқлик? У ҳеч қаерга кетмайди. Олдинда мени нималар кутиб турганидан қатъи назар уларга диққат-эътибор худди аввалгидек меҳнатсеварлик билан ёндашаман. Ўз йўлимда олган дарсларимдан фойдаланаман. Ҳозир эса бир нечта оддий нарсаларни кутяпман. Жумладан, оила билан бирга тинч, хотиржам бўлиш ҳиссини. Тонгги қаҳва устида бемалол биргаликдаги ўтиришларни кутяпман. Ўзим танлайдиган машғулотларни кутяпман (салом, рақс!).

    Теннис менга нимадан яралганимни кўрсатди. Шундай тарзда мен ўзимни ва бўйимни ўлчаб кўрдим. Энди нима қилсам ҳам, менинг янги суянган тоғим нима бўлса ҳам олға боришда давом этаман. Ўсишда давом этаман.

    Мария Шарапова, собиқ теннисчи.

    Мария Шарапова — 1987 йил 19 апрель санасида Тюмень вилоятида туғилган. «Улкан тож» туркумидаги 5 та мусобақада ғолиб чиққан. Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси. WTA туркумидаги 39 та мусобақада ғалаба қозонган. 2012 йилги Лондон Олимпиадасининг яккалик баҳсларида бронза медаль соҳиби.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    27.02.2020, 16:56   Изоҳ (0)   38859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гвардиола Чемпионлар Лигасида бир нечта рекорд қайд этди

    27.02.2020, 16:08

    ЕЧЛ 1/8 финал баҳсларининг энг чиройли голига даъвогарлар маълум бўлди (видео)

    27.02.2020, 15:04

    «Пахтакор»—«Навбаҳор» учрашуви билан Суперлиганинг 2020 йилги мавсумига старт берилади

    27.02.2020, 14:33

    Левандовски жароҳат олди. У «Челси»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади

    27.02.2020, 13:47

    ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

    27.02.2020, 13:16

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Тоkyo 2020» мобил иловасини ишга туширди. Унда спортчилар вазирга 24/7 режимида мурожаат қилиши мумкин

    27.02.2020, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 15:26

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.