Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ис газидан заҳарланиб, икки киши вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа 26 февраль, чоршанба куни, «Маданият» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида юз берган. Ҳодиса оқибатида 2000 йилда туғилган С.К. ва 2004 йилда туғилган С.Ш. вафот этган.
Ис гази хонадонга ўрнатилган АГВ иситиш печидан сизиб чиққани айтилмоқда. Ҳозирда ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштируви олиб борилмоқда.
Аввалроқ 25 февраль куни Фарғона вилоятида ҳам икки киши ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ иккита ҳолат юз бергани, оқибатда икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)