ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти 25 февраль куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида юз берган портлаш бўйича қўшимча маълумот берди.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 32 ёшли Ш.О.нинг бошқарувидаги Nexia автомашинасида содир бўлган портлаш оқибатида газ қуйиш шохобчаси ходими А.К. жароҳатланиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа жароҳатланганлар қайд қилинмаган. Портлашда 6 та автомашинага турли даражада шикаст етган.

Текширувларда аниқланишича, ушбу машинада 2012 йилда ишлаб чиқарилган 100 литр ҳажмдаги газ баллон 2018 йилда ўрнатилган. Қолаверса унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати