Ўзбекистон терма жамоаси 23 февраль, якшанба куни Беларусга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган баҳсда беларуслар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Павел Нехайчик баҳсдаги ягона бўлиб қолган голга муаллиф бўлди.
Иккинчи бўлим дебютида Беларусь терма жамоаси иккинчи тўпни киритиши мумкин эди, бироқ Элдор Суюнов пенальтидан йўлланган зарбани бартараф этди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида 31 март куни Яманга қарши баҳс олиб боради.
Ўртоқлик учрашуви
23 февраль, якшанба
Ўзбекистон — Беларусь 0:1
Гол: 0:1 — 26 НехайчикЎзбекистон: Элдор Суюнов, Олег Зотеев, Егор Кримец, Умар Эшмуродов (Ислом Қобилов, 46), Мурод Холмуҳаммедов, Акбар Исматуллаев (Шароф Муҳитдинов, 59), Санжар Қодирқулов, Аброр Исмоилов, Бобур Абдухолиқов (Ойбек Бозоров, 46) (Шоҳруз Норхонов, 70), Жасур Жалолиддинов, Игор Сергеев (Humoюн Муртозаев, 46).
Беларусь: Павлюченко, Матвейчик, Павловец, Политевич, Бурко, Стасевич, Корзун, Кендиш, Нехайчик, Лаптев, Драгун.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов (89)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)