Тошкент вақти билан 23 февраль тонгида Лас-Вегасда профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Кечанинг асосий жанги енгилмас боксчилар Деонтей Уайлдер (43-1-1, 41 КО) ва Тайсон Фьюри (30-0-1, 20 КО) ўртасида кечди. Унда Тайсон Фьюри муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди.
Жанг тўлиқ британиялик боксчи устунлигида кечди. Фьюри учинчи ва бешинчи раундларда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Еттинчи раундга келиб Фьюрининг кетма-кет зарбаларидан кейин Уайлдернинг мураббийлари рингга оқ сочиқ улоқтирди ва ҳакам жангни тўхтатди.
Шу тариқа Тайсон Фьюри Уайлдердан WBC камарини тортиб олди.
Қайд этиш жоиз, ушбу спортчилар 2018 йил 1 декабрида бир-бирига қарши рингга чиққан, 12-раундлик жанг якунига кўра ҳакамлар дуранг натижасини қайд этганди.
Изоҳ (0)