• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Соядан сояга. Ҳеч қачон дунёнинг энг яхши футболчиси бўла олмайдиган Неймар ҳақида

    Неймарнинг 2020 йилги таваллуд куни (5 февраль) шовқинларсиз, тинч ҳолда ўтиши керак эди. Шундай ҳам бўлди. Бразилиялик энг яқин дўстлари ва ПСЖдаги жамоадошларини туғилган кунига таклиф қилди. Ҳаммаси ўзи хоҳлагандек ўтди. Бу орқали ҳужумчи анча катта бўлиб қолганини, кўнгилхушликларни эмас, балки гўёки фаолияти борасида қайғуришга ўтганини кўрсатди. 2019 йилдаги каби унинг таваллуд кунига машҳур компания ҳомийлик қилиб, уни ташкиллаштирмади, ҳаммаси ими-жимида ўтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Агар эсласангиз, Неймар «Барселона»да Месси ва Суарес билан бирга даҳшатли ҳужум триосини ташкил этганди. 2017 йил ёзда эса унга орзуларини амалга ошириши учун Париж шаҳри мос келиши ойдинлашди. Нега дейсизми? Неймарга яқин кишиларнинг сўзларига кўра, футболчи Мессининг соясидан чиқишни ва янги жамоада ҳал қилувчи ролга эга бўлишни хоҳлаган. Жамоада иккинчи бўлиш — Неймар учун эмасди.

    Яна катта режалар ичида «Олтин тўп»га эга чиқиш, дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида миллионларни ишлаш ҳам бор эди. Бу Неймар учун амалга оширса бўладиган иш эди. Ахир у ўш вақтда Роналду ва Месси билан бир қаторда тилга олиниб келинаётганди. Лекин сўнгги «катта сакраш» амалга ошмади. Ва ҳатто у ПСЖнинг ҳам энг яхши футболчиси бўла олгани йўқ.

    Мавзуга доир: Виллиан, Мертенс, Кавани. 2020 йил ёзида текинга қўлга киритса бўладиган футбол юлдузлари

    Париждаги биринчи йили Неймар «Олтин тўп» учун курашда 3-ўринда қайд этилди. Орадан бир йил ўтиб 12-ўриндан жой олди — 2018 йилги мундиалда Бразилия терма жамоаси билан омадсизликка учради. Ўтган йили эса Европанинг энг яхши 30 нафар футболчиси рўйхатидан ПСЖнинг икки футболчиси ўрин олди. Неймар эса рўйхатда йўқ эди. Мбаппе 6-ўринда қайд этилган бўлса, Неймарнинг ватандоши Маркиньосга 28-поғона насиб этди. Неймар ҳатто номзод сифатида тақдим ҳам этилмади. Камига ФИФАнинг The Best соврини учун номзодлар қаторидан ҳам ўрин олмади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Неймарнинг нуқтаи назаридан олиб қаралса, бу унинг учун катта омадсизлик. Роналду ва Мессининг вориси сифатида қаралган Неймар энди Мбаппе бошчилик қилаётган футболчилар авлодидан кейинги кадр ортида турибди.

    Неймарнинг янги жамоа сафига ўтиши энг тўғри қарор бўлмагани шундан кўриниб турибди. Аввалига Парижда ҳамма юлдуз футболчининг ҳаракатларидан ҳайратга тушди, у ҳақда ҳеч кимнинг ёмон сўз айтишга тили бормасди. Неймар эса бу орада ўз устида ишлаш ўрнига, ўзининг ижтимоий статуси ҳақида қайғуришни бошлади. Кўнгилхушлик қилиб, ўзининг бойликларини ижтимоий тармоқда кўз-кўз қилиш билан банд бўлди.

    Неймаргача кўплаб юлдузлар ҳам футболдан ташқари ҳаётда фаоллик кўрсатган, бироқ улар буни футболчилик фаолияти билан бирга уйғун равишда амалга ошира олган. Неймарнинг муаммоси эса туғилган кунидан бир неча кун ўтиб, «Монпелье»га қарши баҳс давомида ойдинлашди.

    Биринчи бўлимнинг ўрталарида Неймар рақиб футболчиси Арно Сукени алдашга ҳаракат қилиб кўрди. Неймар финт ишлатиб, Сукени доғда қолдиришга ҳаракат қилди, бироқ тўп Арнога тегиб, майдон ташқарисига йўл олди. Учрашув ҳаками Жером Брисар эса Неймарни рақибнинг устидан кулишга ҳаракат қилмоқда деб ҳисоблаб, уни тартибга чақирган ҳолда танбеҳ берди. Бундан эса Неймарнинг жаҳли чиқиб, ғазаб отига минди ва ҳакам шаънига бир қанча сўзларни ёғдирди. Брисар эса ўйлаб ўтирмай Неймарни сариқ карточка билан жазолади. Танаффусдан сўнг ҳам Неймар оловга ёғ қуйишда давом этиб, ўз услубида ўйнади. Ўзини тинглашга тайёрларнинг барчасига шикоят қилишдан чарчамади. Верраттига эса қуйидаги сўзларни айтди: «Мен футбол ўйнаяпман».

    Неймарнинг «Монпелье»га қарши баҳсдаги ҳаракати

    Ушбу вазият Неймар ҳақида нималарни билиш лозимлигини янада аниқлаштиради. Неймарнинг топқирлиги, техникаси, ўз кучига ишонишидан унинг учун футболдаги асосий нарса индивидуал маҳорат эканлигини тушуниш мумкин. Ҳар ҳолда бразилиялик юлдуз учун шундай. Истеъдод уни дунёнинг энг таниқли футболчиларидан бирига айлантирди. Аммо ўша истеъдоднинг ўзи Неймарнинг янги даражага чиқишига тўсиқ бўлди. Халақит берди. Унинг кучли томонлари — энг катта камчилиги ҳамдир.

    Ижтимоий тармоқлар Неймарнинг қойилмақом финтларни амалга ошираётган гифлар-у видеоларга тўла. Ҳар бир янги финт Неймарнинг асосий кадрга чиқиши ва кўплаб томошабинларни маҳлиё бўлиши учун етарли бўлади. Бироқ ушбу видеолар контекстдан юлиб олинган, холос. Унда фақат куч намойиши акс этган. Мазмунсиз футболни эса умуман футбол деб бўлмайди.

    Неймарнинг ажойиб ҳаракатлари, финтлари ўйин учун қўшимча бонус, аммо у барибир футболнинг асоси эмас. Унинг учун барқарорлик эмас, балки биргина ёрқин ҳаракат билан барча камераларни ўзиники қилиш муҳимроқ. Неймар ҳар доим энг яхши бўлишни хоҳлаган, лекин у қандай сифатлар билан бунга эришиш мумкинлигини ҳали ҳам тушунмаган.

    Албатта, унда ҳали вақт бор. У ҳали ҳам қойилмақом футболчи ва ҳозир кўпроқ фақат футбол ҳақида ўйлашга ҳаракат қилмоқда. ПСЖда «Боруссия»ни енгиш учун ҳали имконият бор. Неймар эса ҳали ўз сўзини айтиши мумкин.

    Аммо ҳозиргача кўрганларимизнинг барчаси — бу Неймарнинг чегараси деб ўйлашга мажбур қилади. Даҳонинг пайдо бўлиши, сонияли буюклик, қойилмақом ҳаракат ва барчаси тамом. Ўзига хос, аммо... Туғилган кун байрамлари эса барибир ҳам «камтарлик» Неймарнинг тушунчасидан ташқаридаги нотабиий нарса эканлигини кўрсатади.

    Муаллиф: Рори СмитЎзбек тилига Асрор Абдуназаров ўгирди.

    21.02.2020, 23:57   Изоҳ (0)   45480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОЧЛ. Ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Унда «Пахтакор» футболчиси ҳам бор

    21.02.2020, 19:54

    Виллиан, Мертенс, Кавани. 2020 йил ёзида текинга қўлга киритса бўладиган футбол юлдузлари

    21.02.2020, 17:40

    Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди

    21.02.2020, 17:11

    ЕЧЛда ҳафта рамзий терма жамоаси маълум бўлди

    21.02.2020, 15:59

    Одил Аҳмедов қиз фарзандли бўлди

    21.02.2020, 15:37

    Европа Лигаси. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

    21.02.2020, 08:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.