Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Виллиан, Мертенс, Кавани. 2020 йил ёзида текинга қўлга киритса бўладиган футбол юлдузлари

    21.02.2020, 17:40 19094
    Замонавий футболда ақл бовар қилмас пуллар айланмоқда: трансферлар, маошлар, чипталар, ҳомийлик келишувлари. Гўё ҳозирги футбол дунёсида ниманидир ўз баҳосида сотиб олиш имконсиз ишга айланиб бораётгандек. Агар клублар иқтисод қилишни хоҳласа, тез орада эркин агентга айланадиган футболчиларни «овлаш»га ҳаракат қилади. 2020 йил ёзида ҳам бир қатор юлдуз футболчилар шундай ҳолатга тушиши кутилмоқда. Қуйида ёзги трансферлар вақтида текинга қўлга киритса бўладиган 10 нафар футбол юлдузи ҳақида гап кетади.

    Виллиан — «Челси»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Лондон клубига Фрэнк Лэмпард келиши билан Виллиан ўзининг энг яхши спорт формасини қайтаришга эришди. 31 ёшли футболчи «аристократлар»нинг айни дамдаги етакчиларидан бири ва у ҳатто сардорлик боғичи билан майдонга тушмоқда. Унинг ҳозирги ёшини ҳисобга олиб, «Челси»нинг Виллианга янги шартнома таклиф қилишга шошмаётганлигини тушуниш мумкин. Бразилиялик футболчининг хизматларига эса гранд клублардан қизиқишлар бор. Масалан, «Барселона» ва «Ювентус» Виллианни ўз сафида кўришга қарши эмас. Унинг Лондонда қолиш эҳтимоли ҳам бор, бироқ кетадиган бўлса, Каллум Ҳадсон-Одои ва Кристиан Пулишич каби футболчилар унинг ўрнини эгаллашга тайёр турибди.

    Райан Фрэйзер — «Борнмут»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    АПЛда кучли олтиликдан ташқаридаги клублар футболчилари орасида «Борнмут» вингери алоҳида ўрин тутади. Сўнгги икки омадли мавсумдан сўнг Фрэйзер «Борнмут» асосий таркибида камдан-кам кўриниш берадиган бўлиб қолди. Унинг янги жамоага кўчиб ўтиши эса аввалоси ўзига фойда бўлиши мумкин. Райаннинг хизматларига эса тезкор футболчиларни хуш кўрадиган «Арсенал»дан жиддий қизиқиш бор. Шундай футболчини текинга қўлга киритиш эса Лондон клуби учун ҳам фойдали бўларди, албатта. Ушбу ҳафтада эса «Манчестер Юнайтед»нинг ҳам Фрэйзерни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиб қолганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

    Тома Менье — ПСЖ

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Бельгиялик 28 ёшли ҳимоячи ПСЖнинг асосий юлдузлари қаторида бўлмаслиги мумкин, аммо у Тухель жамоаси ўйинида муҳим ўрин тутаётгани бор гап. Шу билан бирга у ПСЖни тез орада тарк этишини барчага маълум қилиб улгурган. Муаммо шундаки, футболчининг олдида танлов имкониятлари кўп: Меньенинг хизматларига «Ювентус» ва АПЛнинг кўплаб клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Январдаги трансферлар вақтида эса Эшли Янгни «Интер»га бериб юборган «Манчестер Юнайтед» Меньени ўз сафида кўрмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар юзага чиқди.

    Дрис Мертенс — «Наполи»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Сўзсиз энг талабгори кўп бўлган — 2020 йил ёзида эркин агентга айланадиган футболчилардан бири Дрис Мертенсдир. Бельгиялик футболчи «Наполи»дан кетишга тайёр. Фақат ҳозирча қаергалиги номаълум. Неаполда у ҳақиқий афсонага айланди. Унинг клубдаги энг яхши мавсуми эса 2017 йилга тўғри келади. Ўша мавсум Дрис «Наполи» сафида 46 та ўйинда 34 та гол урди. Мертенс бироз вақт муқаддам Неапол клуби сафида 115 та гол урган Диего Марадона рекордини янгилади. Унинг хизматларига Хитой Суперлигаси клуби вакиллари, «Атлетико», «Интер», «Милан», «Ювентус» ва «Челси» клубларидан қизиқиш бор.

    Эдинсон Кавани — ПСЖ

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Кадр ортида қолиб кетишдан чарчаган Эдинсон Кавани ПСЖдан кетиш истагида эканлигини маълум қилди. Ҳамма Каванининг клубдан қишдаёқ кетишини кутди. Бироқ ПСЖ футболчини олиб қолишга эришди. Факт шуки, клуб унга янги шартнома таклиф қилгани йўқ, ёзда Кавани эркин агентга айланади. Унинг хизматларига эса «Атлетико»нинг жиддий қизиқаётганлиги айтилди. Футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун навбатда эса «Наполи» (собиқ жамоаси), «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари турибди.

    Неманя Матич — «Манчестер Юнайтед»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Футбол мухлислари Неманя Матичнинг қишки трансферлар вақтида «Олд Траффорд»ни тарк этиб, кўпчилик қатори (Лукаку, Санчес, Янг) «Интер»га бориб қўшилишини кутганди. Бироқ Скот Мактоминейнинг кутилмаган жароҳати Матични «Юнайтед» ярим ҳимоясига қайтарди. Ҳозирча у ўз ишини яхши уддаламоқда. Аммо қишки трансферлар вақтида харид қилинган Бруну Фернандеш ва тобора ўйини очилиб бораётган Фред сабаб Матичнинг клубда қолиши ҳамон сўроқ остида. Камига 2020 йил ёзида у ҳам эркин агентга айланади. Клуб ҳам унга янги шартнома таклиф қилиши амри маҳол.

    Марио Гётце — «Боруссия Дортмунд»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    2014 йилги мундиал қаҳрамони Марио Гётце «немис Месси»сига айлана олмади. Фаолиятида ўхшаган ишларидан ўхшамаганлари кўпайиб кетди. 2013 йилда Дортмунддан «Бавария»га йўл олди. Кейин эса яна «Боруссия»га қайтди. Шунча воқеаларга қарамай, Гётце эндигина 27 ёшда. Гап-сўзларга кўра, Марио «қайта туғилиш»га ҳозирлик кўрмоқда. У собиқ устози Юрген Клопп бошчилик қилаётган «Ливерпуль»да пайдо бўлиши мумкин.

    Хосе Кальехон — «Наполи»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    «Реал» тарбияланувчиси «Наполи»да барибир ҳам асосий юлдузга айлана олмади. Аммо унинг Неапол клуби сафидаги етти мавсумда 79 та гол уриши унга бўлган ҳурматни янада оширади. Нима бўлган тақдирда ҳам Кальехондек футболчининг эркин агентга айланиши кўплаб клубларни ҳаракат қилишга ундаши аниқ. 32 ёшли Хосе — ҳужумнинг иккала қанотида ҳам ҳаракат қила оладиган универсал футболчи. Катта эҳтимол билан футболчи Испанияга қайтади. Унинг хизматларига эса «Эспаньол»дан қизиқиш бор. Шунингдек, Карло Анчелотти Кальехонни «Эвертон»га таклиф қилиши кутилмоқда.

    Ян Вертонген — «Тоттенҳэм»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    «Тоттенҳэм» жамоадан кетиши кутилган Тоби Алдервейрелдни ўз сафида олиб қолишга муяссар бўлди. Энди бу ишни Вертонген билан ҳам қила олишига ишонмоқда. Аммо ҳозирдан бир нарсани айтиш мушкул. Ян 32 ёшда, шунга қарамай у ҳамон АПЛнинг энг ишончли ва барқарор ҳимоячиларидан бири. Турли гап-сўзларга қарамай, футболчининг агенти Яннинг «шпорлар» билан янги босқичга чиқа олишига ишонмоқда. Унинг хизматларига «Интер», «Наполи» ва «Аякс» клубларидан қизиқиш мавжуд.

    Блез Матюиди — «Аякс»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ювентус» ўтган ёзда Аарон Рэмзи ва Адриен Рабио билан шартнома имзолаб, Блезнинг клубдан кетишига кўпчиликни деярли ишонтириб қўйганди. Бироқ у қишда ҳам клубдан кетмади. 2020 йил ёзида Матюиди эркин агентга айланади. «Ювентус» эса футболчиларни текинга қўлга киритиш бўйича ҳақиқий мутахассис ҳисобланади. Инсайдерлар маълумотларига кўра, Турин клуби Матюиди билан шартномани узайтириб, кейин уни сотиб юбориши мумкин. Бошқа маълумотларга кўра эса «Ювентус» Матюидига ўринбосар ҳам топиб қўйган: «Реал» вакили — Каземиро.

    FootballWhispers маълумотлари асосида Асрор Абдуназаров тайёрлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда масжидлар яқинида иккита портлаш юз берди, 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

    Бугун, 16:24

    Infinix компанияси Ўзбекистонда катта батареяли янги смартфон — SMART 7 Plus’ни тақдим этди

    Бугун, 15:00
    Реклама

    Ўзбекистонда доллар расмий курси ошди

    Бугун, 16:13

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида

    Бугун, 15:55

    “Германиядан кечаси 1 да ҳокимга ва менга телефон қилдилар” — Абдулла Арипов сафардаги президент Сергели аҳолисидан хабардорлиги ҳақида

    Бугун, 15:44

    Литва Россия рақамига эга автомобилларга 6 ой ичида Европа Иттифоқини тарк этиш мажбуриятини юклади

    Бугун, 15:33

    Расман: Муроджон Аҳмадалиевнинг Кевин Гонсалесга қарши жанги санаси ва жанг манзили аниқ бўлди

    Бугун, 15:09

    Банан, йогурт ва жиғилдон қайнашидан халос этадиган бошқа табиий маҳсулотлар 

    Бугун, 14:50

    “Фуқаролар эътирози ва коррупцияга сабаб бўлмоқда”. Авиакассалардан чипталар олишдаги муаммо Сенатда танқид қилинди

    Бугун, 14:46

    Путин “Вагнер” командири билан учрашув ўтказди: улар нимани гаплашди?

    Бугун, 14:13

    “Қўрғон сирлари”: турк мелодрамаси бош қаҳрамонларини ўйнаган актёрларнинг шахсий ҳаёти қандай кечди?

    Бугун, 13:41

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    22:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.