Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар Лигаси 2-тур баҳслари якуни бўйича рамзий терма жамоа тузиб чиқди.
Ундан «Пахтакор» марказий ҳимоячиси Шерзод Аъзамов ҳам ўрин олди. 30 ёшли футболчи «Шаҳр Ходро»га қарши кечган баҳсда (3:0) жамоасининг қуруқ ўйин ўтказишига ёрдам берди.
ОЧЛ 2-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Апирак Воравон («Чангреи Юнайтед»);
Ҳимоячилар: Готоку Сакаи («Виссел Кобе»), Шерзод Аъзамов («Пахтакор»), Тиаго Мартинс («Йокогама»), Даиго Ниши («Виссел Кобе»);
Ярим ҳимоячилар: Камол Камябинла («Персеполис»), Такаҳиро Огиҳара («Йокогама»), Акром Афиф, Ҳассан ал-Ҳайдос (иккиси «Ас-Садд»);
Ҳужумчилар: Теруҳито Нагава («Йокогама»), Бафетимби Гомис («Ал-Ҳилол»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)