Ўзбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилган эди.

Фото: «Дарё»

«Gazeta.uz»нинг хабар беришича, ушбу лавозимда ишлаб келган Элмира Боситхонова янги лавозимга тайинланди. У маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

Аввалроқ Президентнинг фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Раҳмат Маматов раҳбар этиб тайинлангани, ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов унинг ўринбосари бўлгани хабар берилган эди.