«Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, «Асака банк» АТБга хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит линияси тақдим этилади.
Жамғарманинг кредит линияси 10 йилгача муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр, «Асака банк» АТБ маржасини ҳисобга олмасдан йиллик 5 фоиз ставка билан ҳудудларда янги импорт тиббиёт ускуналари (косметологияга оидлари бундан мустасно) ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун тақдим этилади.
Маълумот учун, «Асака банк» АТБ орқали республиканинг барча ҳудудларида хусусий тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 286 та лойиҳа амалга оширилган.
Изоҳ (0)