«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Англия Премьер Лигасининг 26-тури дориасида «Астон Вилла»га қарши кечган баҳсда (3:2) жароҳат олди.
27 ёшли футболчининг ўнг қўлида синиш юзага келган. Ушбу ҳафтада у операция қилинади.
Лондонликлар клубининг расмий сайтида маълум қилинишича, Сон бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. The Athletic версиясига кўра, кореялик футболчининг тикланиш жараёнига 6—8 ҳафта вақт кетади.
Аввалроқ «шпорлар» марказий ҳужумчиси Ҳарри Кейн жароҳат олганди. Футболчи январь ойида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган ва апрелга қадар сафга қайтмайди.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» 19 февраль, чоршанба куни Чемпионлари Лигаси 1/8 финали доирасида «Лейпциг»га қарши баҳс олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)